«шерзод кудбиев» тегли мақолалар


Президент: Tax Gap амалиёти ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бекор қилинади
18 август 2023, 14:38

Президент: Tax Gap амалиёти ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бекор қилинади

Президент 1 октябрдан ҚҚСни қайтаришда солиқ узилиши коэффициенти (tax gap) бекор қилинишини билдирди, сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 70 фоизи буни адолатсиз деб ҳисоблайди. «Кудбиев, бу сенга ва тизимингга баҳо», — деди у. ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳам бекор қилинади.

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди
3 август 2023, 12:32

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб яна Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтди. Бир кун аввал президент давлат бюджети даромадлари етарли эмаслигини айтиб, солиқ идоралари ходимлари ишини танқид қилганди.

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин
19 май 2023, 13:08

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин

Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.

Шерзод Кудбиев Yandex Go`нинг Ўзбекистонда солиққа тортилишига изоҳ берди
27 март 2023, 20:14

Шерзод Кудбиев Yandex Go`нинг Ўзбекистонда солиққа тортилишига изоҳ берди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Yandex Go’нинг солиққа тортилиши ҳамда Ўзбекистондаги такси бозори билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бозорда тенг имкониятлар яратувчи таклифлар ишлаб чиқишини маълум қилди.

«Ташаббусли бюджет»да Face ID ва коэффициентларни жорий этиш назарда тутилмаган — Шерзод Кудбиев
27 март 2023, 12:48

«Ташаббусли бюджет»да Face ID ва коэффициентларни жорий этиш назарда тутилмаган — Шерзод Кудбиев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати «Ташаббусли бюджет»да Face ID тизими ва кўпайтириш коэффициентларини жорий этиш режаси ҳақида хабар берганди. Вазир Шерзод Кудбиев ўз ходимларини «салгина нопрофессионал шарҳ берганликда» айблаб, ҳозирча бундай ўзгаришлар назарда тутилмаганини билдирди.

Идоралараро тариф комиссиясига иқтисодиёт ва молия вазири раҳбар бўлди
11 феврал 2023, 14:38

Идоралараро тариф комиссиясига иқтисодиёт ва молия вазири раҳбар бўлди

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясига тарифларни тартибга солиш билан шуғулланувчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев раҳбар этиб тайинланди. Илгари бу лавозимни бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эгаллаб келаётган эди.

ДСҚ раиси шахмат олимпиадаси ғолибининг отасига навбатдаги унвонни топширди
16 август 2022, 18:17

ДСҚ раиси шахмат олимпиадаси ғолибининг отасига навбатдаги унвонни топширди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Якуббаевнинг отаси, солиқ хизмати ходими Муродбек Искандаровга навбатдаги унвонни топширди. Шунингдек, чемпионнинг ота-онасига «Хумсон» санаторийсига йўлланма ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилган.

Шерзод Кудбиев Фискал институт ректори бўлди
23 апрель 2022, 11:43

Шерзод Кудбиев Фискал институт ректори бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қўмита ҳузуридаги Фискал институтга ректор бўлди.

2007−2009 йилларда Tico автомашинамда кира қилганман — Шерзод Кудбиев
21 декабр 2021, 23:07

2007−2009 йилларда Tico автомашинамда кира қилганман — Шерзод Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашувда Меҳнат вазирлигида иш бошлаган йилларда пул етишмаслиги сабабли киракашлик қилганини эсга олди.

Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас — Шерзод Кудбиев
15 апрель 2021, 14:40 1

Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас — Шерзод Кудбиев

Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини олиб қўйганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини айтди. «Солиқ органлари ҳеч қачон куч ишлатар идора эмас… Бундай ҳолат юз берганлиги учун бутун халқимиздан узр сўрайман», — деди у. Кудбиев ҳодисада ўзини ноўрин тутган ходимлар жазоланиниши таъкидлади.

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи”лар ҳақида
25 феврал 2021, 11:34

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи"лар ҳақида

«„Обналчи“ ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича изоҳ берди
14 октябр 2020, 17:05

Давлат солиқ қўмитаси раиси ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича изоҳ берди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича изоҳ берар экан, ўз ҳаракатларини тан олди. У аудиоёзувдаги гаплар тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС ўз вақтида тўланмагани ва асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб, ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлгани учун айтилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг